Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қонунда мавжуд чекловлар тўғрисида

• Feb. 6, 2026, 1:23 p.m. • 8
Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қонунда мавжуд чекловлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги  931- сон Қонуни 8-моддасида Давлат органи ёки  бошқа ташкилот ходимининг  фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш  бўйича чекловлар белгиланган.

Бунда, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими:

-хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш орқали шахсий наф олишга;

-манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотни ошкор этиш чоғида маълумотларни яширишга ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишга;

-бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратидаги ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

-тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлишга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларининг 10 (ўн) фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно;

-ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилишга, шунингдек ушбу тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органи аъзоси бўлишга, бундан Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ёки бу фаолият қонунчиликка мувофиқ лавозим мажбуриятлари ҳисобланадиган ҳоллар мустасно. Бунда, давлат органи ёки бошқа ташкилот назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилган ёхуд мазкур тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари аъзоси бўлган шахс мазкур давлат органида ёки бошқа ташкилотда ходим лавозимини эгаллаган ҳолларда, у қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу акцияларни ёки улушларни  1 (бир) ой ичида реализация қилиши, бошқарув органларининг аъзолигидан чиқиши керак;

-ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ўзига тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда ёки ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда вакил сифатида иштирок этишга, агар у қонунчиликка мувофиқ қонуний вакил бўлмаса;    -ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган ташкилотнинг мол-мулкини сотиб олишда ёки ижарага олишда ўзи иштирок этишга ҳақли эмас.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ўзи билан меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходими 2 (икки) йил ичида охирги иш жойида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотлар ёки уларнинг таркибий бўлинмалари томонидан ишга ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотларнинг коррупцияга қарши назорат бўлинмаси вазифасини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳулосасига асосан қабул қилинади.

Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган чеклов фақат давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат мақсадли жамғармаларининг ходимларига, давлат муассасаларининг ва давлат унитар корхоналарининг, ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг раҳбарларига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган чеклов давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ушбу Қонуннинг мақсадларини назарда тутган ҳолда, мазкур моддада «назорат» деганда давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг тегишли ташкилот фаолиятини шахсан ёки ўзининг бўйсунувидаги шахс орқали текшириш ёхуд унга нисбатан қонунчиликда белгиланган ҳар қандай имтиёзларни (преференцияларни) қўллаш ёки уни ҳар қандай жавобгарликка тортиш (жавобгарликка тортиш бўйича ташаббус кўрсатиш) ёхуд унга лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни бериш (хабарномани қабул қилиш) ҳуқуқи тушунилади.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар ходими лавозим мажбуриятларининг ёки хизмат ваколатларининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган бошқа чекловлар қўлланилиши мумкин.



Ortga qaytish