2026-йил июль ойида ЭДО.ИЖРО.УЗ тизими орқали институт Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими зиммасига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026-йил 2-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси йиғилишининг 7-сон баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 39-сон буйруғи ижросини таъминлаш белгиланган.
Жумладан, республика идоралараро комиссияси йиғилишининг 7-сон баённинг 4.1-бандига мувофиқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 24-декабрдаги 519-сон буйруғи 1-иловасида назарда тутилган тизим ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги чекловларга риоя этилишини таъминлаш талаб қилинмоқда:
- қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратидаги ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлаш;
- тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлиш;
- ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилиш.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларнинг олдини олиш бўйича доимий мониторинг ишларини олиб бориш коррупцияга қарши курашиш ички назорат (комплаенс) тузилмалари зиммасига юклатилган.
Давлат ташкилотнинг биринчи раҳбарлари эса мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганда, 1 (бир) иш кунидан кечиктирмаган ҳолда вазирлик Коррупцияга қарши курашиш бўлимига маълумот берилишини таъминлаш белгиланган.